Клуб янгиликлари

Футболчиларимизнинг халқаро ўйинлари жадвали

Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг 11 нафар ўйинчиси миллий терма жамоалар сафида расмий учрашувларда майдонга тушади.

Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Достон Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионати саралаш босқичида Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши баҳсларда иштирок этишади.

14 ноябрь, 17:00
Ўзбекистон - Саудия Арабистони

19 ноябрь, 17:00
Ўзбекистон - Фаластин

Черногория терма жамоаси сафида Марко Симич Европа чемпионати саралаш беллашувларида қатнашади.

15 ноябрь, 00:45
Англия - Черногория

19 ноябрь, 22:00
Черногория - Беларусь