Жамоамиз фахрийлари мамлакат чемпионати ғолибларига айланишди.
Финалда Навоий вилояти жамоасига қарши майдонга тушган фахрийларимиз рақибни 6:2 ҳисобида доғда қолдиришди. Абдумажид Тоиров, Бахтиёр Ашурматов, Рустам Арипов, Рустам Қурбонбоев, Нўъмон Нурматов, Акмал Холматов, Ботир Каримжонов сингари фахрий футболчилар финалда майдонда ҳаракат қилишди. Беллашув 6:2 ҳисобида "Пахтакор" ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа фахрийларимиз Ўзбекистон чемпионларига айланишди.