Мавсум:2006-2011
200 ўйин, 23 гол
Одил Ахмедов. (25.11.1987)

Клуб янгиликлари

"Сталь" билан голсиз дуранг


Туркияда йиғин ўтказаётган жамоамиз "Сталь" билан назорат ўйинида майдонга тушди.

Украина Премьер-лигаси иштирокчисига қарши беллашувда гол уриш учун имкониятлар кўпроқ жамоамиз тарафида бўлди, аммо улардан фойдаланиш футболчиларимизга насиб этмади. Сергеев ва Искандеровнинг зарбаларидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Шу тариқа баҳсда томонлар гол ура олишмади.

16 февраль куни "Пахтакор" Туркияда учинчи назорат учрашувини Россиянинг "Крилья Советов" клубига қарши ўтказади.

"Пахтакор" - "Сталь" 0:0
"Пахтакор": Лобанов, Андреев (Авилов, 60), Исматуллаев, Ораховац, Ҳошимов (Алижонов, 60), А.Аҳмедов (Г.Аҳмедов, 66), Соҳибов (Юсупов, 66), Козак (Ўрунов, 46), Искандеров (Ғанихонов, 60), Каримов (Нуруллаев, 46), Сергеев (Ҳакимов, 60).
"Сталь": Бандура, Воронин, Кравченко, Ульянов, Климчук, Карасюк, Довгий, Задерака, Деул, Дебелко, Комвалиус.


Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?