Клуб янгиликлари

Миллий терма жамоаларга ўн бир нафар футболчимиз чақирилди

Клуб янгиликлари

2-19 ноябрь кунлари миллий терма жамоамизнинг Тошкентда ўтадиган йиғинига "Пахтакор"дан ўн ўйинчи таклиф этилди.

Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Достонбек Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов ва Игорь Сергеев Қирғизистонга қарши ўртоқлик, Саудия Арабистони ва Фаластин билан жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида майдонга тушишлари мумкин. Термамиз 9 ноябрь куни Қирғизистон, 14 ноябрда Саудия Арабистони ҳамда 19 ноябрда Фаластинга қарши ўйнайди. Барча учрашувлар "Пахтакор" стадионида ўтказилади.

Черногориялик ҳимоячи Марко Симич эса Европа чемпионати саралаш босқичи доирасида Англия ва Беларусь терма жамоалари билан учрашувларда қатнашиш учун ўз терма жамоаси йиғинига таклиф қилинди.