Клуб янгиликлари

"Пахтакор"да яна ишончли ғалаба

Клуб янгиликлари
Дастлабки дақиқалардан устунликни қўлга олган "Шерлар" бўлим ўрталарида икки гол уришга улгуришди. 12-дақиқада Машарипов жарима зарбасини ижро этгач, Черан икки бор зарба йўллаб, термизликлар дарвозасини ишғол қилди. 32-дақиқада эса Сайфиев-Черан-Сергеев ижросидаги ҳужумда ҳимоячилардан тўп учун курашда устун келган Игорь яқин масофадан иккинчи голни урди.

Иккинчи бўлимда эса "Сурхон" ҳам хавфли ҳужумлар уюштирди. 62-дақиқада Саломов қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўллади. Саккиз дақиқа ўтиб, Черандан тўпни қабул қилиб олган Сергеев ерлатиб зарба бериб, Омоновни доғда қолдирди ва дублини нишонлади - 3:1.

Термиз жамоасини мағлуб этган "Пахтакор" жорий мавсум Суперлигада барча рақиблардан устун келиш ва рақиб дарвозасига гол уришни уддалади.

"ПАХТАКОР" - "СУРХОН" - 3:1 (2:0)
31 октябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 2220 томошабин.
Ҳакамлар: А.Нажафалиев, Р.Шояхметов, А.Буров, Ф.Янсупов.
Назоратчи: С.Зайлобиддинов.
Комиссар: А.Давиденко.

"Пахтакор": Қувватов, Салимов, Симич, Кримец, Сайфиев, Ҳамробеков, Иминов (Собирхўжаев, 65), Ҳ.Ғофуров (Ҳамдамов, 82), Черан, Машарипов, Сергеев (Бикмаев, 72).

"Сурхон": Омонов, Ҳожиакбаров, Бубанья, Станоевич, Бердимуродов, Бойматов (Насименто, 78), А.Ғофуров, Шайдулов (Норбеков, 46), Алиев (Оливейра, 46), Саломов, Юсупов.

Голлар: Черан, 12 - 1:0. Сергеев, 32 - 2:0. Саломов, 62 - 2:1. Сергеев, 70 - 3:1.

Огоҳлантиришлар: Симич, 39. Станоевич, 55. А.Ғофуров, 81. Ҳамробеков, 88.