Мавсум:2006-2011
200 ўйин, 23 гол
Одил Ахмедов. (25.11.1987)

Клуб янгиликлари

Геннадий Денисов ва Александр Мочинов "Пахтакор"да иш бошлади


"Пахтакор" мураббийлар штабида икки мутахассис ишга киришди.

"Пахтакор"да футболчи сифатида 13 мавсум тўп тепган ва чемпионат ўйинларида энг кўп майдонга тушган ўйинчи саналган Геннадий Денисов селекционер мураббий сифатида фаолиятини қадрдон клубида давом эттирадиган бўлди. Эндиликда у асосий ва ёшлар жамоалари таркиби учун иқтидорли футболчиларни излаб топиш билан шуғулланади.

Александр Мочинов эса "Пахтакор" ёшлар жамоасида Жасур Абдураимовга ёрдам беради. 40 ёшли мураббий ёшлар таркибига академиядан келиб қўшилаётган тарбияланувчилар маҳоратини ўстиришда ўз ёрдамини беришга интилади.

Ҳар икки мутахассисга клубимиздаги фаолиятида омад тилаймиз.

Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

Сайтимизнинг янги дизайни сизга ёқдими?