Ўйиннинг дастлабки 22 дақиқасида ёшларимиз томонидан киритилган икки гол ғалаба учун етарли бўлди. 19-дақиқада меҳмонлар посбони тўпни қайтаргач, давом эттирилган ҳужумни Абдусаломов аниқ зарбаси билан самарали якунлади. 22-дақиқада эса Одилов жарима майдонида бир ҳимоячини алдаб ўтиб, яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди. Бунга термизликлар Йўлдошевнинг голи билан жавоб қайтаришди. Ҳар икки жамоада кейинчалик кўплаб хавфли вазиятлар юзага келган бўлишага қарамай, натижа беллашув охиригача ўзгармади. Ушбу ютуқдан сўнг Станислав Кудряшов шогирдлари турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олишди. Пешқадам билан фарқ уч очкогача қисқартирилди ва келаси учрашувлар чемпионлик учун курашда янада кўпроқ аҳамият касб этади.
"ПАХТАКОР" - "СУРХОН" - 2:1 (2:1)
30 октябрь. Қибрай. "Қибрай" стадиони.
Ҳакам: Фарруҳ Янсупов.
"Пахтакор": Исақов, Асқаров (Шербўтаев, 70), Саримсоқов (Жиянов, 75), Холматов (Жўраев, 86), Чикризов (Мамасидиқов, 64), Турсунов, Мирзаев, Одилов, Султонмуродов, Абдусаломов (Собиров, 62), Шамсиев.
"Сурхон": Аҳмедов, Аннаматов, Нусратов, Исматов (Ҳамзаев, 62), Махситалиев, Раҳматуллаев, Одилжонов (Арабов, 70), Номозов, Жўрабеков, Йўлдошев, Маманоров.
Голлар: Абдусаломов, 19 - 1:0. Одилов, 22 - 2:0. Йўлдошев, 25 - 2:1.
Огоҳлантириш: Мирзаев, 77.