Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 12-бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди!

Клуб янгиликлари
Ўзбекистон Кубоги-2019 финалида "Шерлар" АГМКни 3:0 ҳисобида таслим этишди.

Ўйинни тўлиқ назорат қилган жамоамиз ҳисоб очилгунга қадар бир неча кескин вазиятларни юзага келтирди. Машарипов, Симич ва Ҳамдамовнинг зарбалари голга айланишига салгина аниқлик етишмади. 31-дақиқада эса майдон ўртасида Сергеев тўпни рақибдан олиб қўйгач бошланган ҳужумни Ҳамдамов давом эттирди. Унинг узатмасидан кейин Черан ўнг оёғи билан дарвозабон устидан тўпни ошириб ташлаб, ҳисобни очди - 1:0.

Иккинчи бўлимда янада кўпроқ голли имкониятларни содир этган жамоамиз икки тўп киритди. Машариповга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан унумли фойдаланган Драган 77-дақиқада баҳсга якуний нуқтани ҳам ўзи қўйди. Жалолнинг тўп оширишидан кейин тўхтатмасдан зарба йўллаган Черан хет-трик муаллифига айланди. Шу тариқа "Пахтакор" 12-марта Ўзбекистон Кубогида зафар қучиб, бу борада ўз рекордини янгилади.

"ПАХТАКОР" - АГМК - 3:0 (1:0)
26 октябрь. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 7185 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Қосимов, А.Расулов, Ж.Саидов, Ж.Мухторов. 
Назоратчи: Р.Айтеков. 
Комиссар: А.Давиденко.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Симич, Сайфиев (Козак, 86), Ҳамробеков, Собирхўжаев (Кримец, 89), Ҳамдамов, Черан, Машарипов, Сергеев (Бикмаев, 79).
АГМК: Султонов, Шораҳмедов, Йўлдошев, Раҳмонов, Раҳматов, Қосимов (Ж.Умаров, 46), Бойдуллаев, Жўраев, Григалашвили (Шихов, 63), Тошматов, Нурматов (Ҳакимов, 72).
Голлар: Черан, 31 - 1:0. Черан, 61-пен - 2:0. Черан, 77 - 3:0.
Огоҳлантиришлар: Сайфиев, 74. Шораҳмедов, 74. Алижонов, 80. Шихов, 80.