Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги финали превьюси: "Пахтакор" - АГМК

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 26 октябрь куни ўз тарихида 15-бор Ўзбекистон Кубоги финалида майдонга тушади.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон Кубогида "Пахтакор" 14 марта финалларда иштирок этган. Финалларнинг 11тасида муваффақиятга эришилганини эслатиб ўтамиз. Ҳал қилувчи баҳсларда атиги уч бор "Шерлар" мағлубиятга учрашган. 1993, 1997, 2001, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009 ва 2011 йилларда "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган.

Охирги марта "Пахтакор" Ўзбекистон Кубогида ғолиб бўлган мавсумда финалда "Насаф"дан 3:1 ҳисобида устун келган.

Ўтган йилги финалда ҳам ушбу жамоалар тўқнаш келиб, унда омад АГМКга кулиб боққанди. Бу сафар "Шерлар" ўша мағлубият учун қасос олиб, олтин дублга эришишга интилишади.

"Пахтакор"нинг финалгача босиб ўтган йўли:

1/8 финал
"ПАХТАКОР" - "Яшнобод" - 5:0
Голлар: Черан 3-пен, Ҳамдамов 67, Собирхўжаев 70, Машарипов 74, Маҳмудҳожиев 78.

Чорак финал
"ПАХТАКОР" - "Сурхон" - 2:0
Голлар: Сергеев 21, 89.

Ярим финал
"ПАХТАКОР" - "Насаф" - 2:1
Голлар: Черан 33, Машарипов 39 - Абдухолиқов 21.

АГМКнинг финалгача босиб ўтган йўли:

1/8 финал
АГМК - "Машъал" - 1:0
Голлар: Полвонов 109.

Чорак финал
"Оқтепа" - АГМК - 3:4
Голлар: Пуришкин 47, 49, 86 - Жўраев 22, Григалашвили 41, 43, 53.

Ярим финал
АГМК - "Бунёдкор" - 3:1
Голлар: Нурматов 8, Григалашвили 50, Раҳмонов 85 - Тўхтасинов 58.

"Пахтакор" ва АГМК жамоалари ўртасидаги финал ўйини 26 октябрь куни Тошкентдаги "Локомотив" стадионида соат 17:00да бошланади.