Клуб янгиликлари

Шота Арвеладзе: "Финалга муносиб эканимизни кўрсата олдик"

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бош мураббийи "Қўқон-1912"га қарши Лига Кубоги ярим финал баҳсидан сўнг матбуот анжуманида фикрларини билдирди.

Арвеладзе: - Биз биринчи марта ўтказилаётган турнир финалига йўл олганимиздан хурсандмиз. Ўйинни деярли назорат қилдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Финалга муносиб эканимизни кўрсатдик. Футболчилар тиғиз тақвимга эга. Улар ҳар 3-4 кунда майдонга тушишмоқда. Февралда бошланган мавсумни муваффақиятли давом эттиряпмиз. Шундай экан, йигитларни табриклайман.