Қўқонда мезбонлардан 4:2 ҳисобида устун келган "Шерлар" Лига Кубоги финалига йўлланмани қўлга киритишди.
Жамоамиз 5-дақиқада ҳисобда олдинга чиқди. Машариповнинг узатмасидан кейин Черан яқин масофадан боши билан аниқ зарба йўллади. Бироқ 7-дақиқада мезбонлар мувозанатни тиклашди. Пенальтидан унумли фойдаланган Бердиев ҳисобни тенглаштирди. Бўлим якунигача Черан, Машарипов ва Сергеевнинг хавфли уринишлари ноаниқ чиқди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган 2-дақиқада эса Ҳамробековнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи мезбонлар футболчисига теккан ҳолда дарвоза тўрига бориб тушди - 1:2.
Иккинчи бўлимда ҳам ўйинни назорат қилишда давом этган "Пахтакор" тез орада беллашув тақдирини ҳал қилди. 59-дақиқада тезкор уюштирилган ҳужумни Собирхўжаевнинг узатмасидан сўнг Сергеев самарали якунлади. 79-дақиқада охирги ўйинларда майдонни голсиз тарк этмаётган Ҳамдамов яна зафар қучди. Машариповдан тўпни қабул қилиб олган Достон ҳимоячи ва дарвозабонни алдаб ўтиб, гол муаллифига айланди. 81-дақиқада қўқонликлардан Шаҳбоз Эркинов орадаги фарқни қисқартирди. 4:2 ҳисобида ғалаба билан "Пахтакор" Лига Кубоги финалига йўлланма олди.
"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР" - 2:4 (1:2)
22 октябрь. Қўқон. "Марказий" стадион.
Ҳакамлар: Ж.Мухторов, С.Шоюсупов, А.Усмонов, И.Исмоилов.
Назоратчи: К.Смирнов.
Комиссар: А.Давиденко.
"Қўқон-1912": И.Абдуллаев, Ҳасанов, Рўзиев (Ҳакимов, 64), Маматхўжаев (Саматов, 84), Рустамов, Бердиев, Маликжонов, Мерзляков, Ёқубов, Абдуҳамидов, Ҳайдаров (Ш.Эркинов, 73).
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Симич, Кримец (Аъзамов, 46), Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Козак, 81), Ҳамдамов, Черан, Машарипов (Ғофуров, 83), Сергеев.
Голлар: Черан, 5 - 0:1. Бердиев, 7-пен - 1:1. Ҳамробеков, 45+2 - 1:2. Сергеев, 59 - 1:3. Ҳамдамов, 79 - 1:4. Ш.Эркинов, 81 - 2:4.
Огоҳлантиришлар: Ҳамробеков, 6. Рустамов, 50.