Эрта тонгда жамоамиз иккинчи хориж йиғинини ўтказиш учун Анталияга йўл олди.
5-19 февраль кунлари "шерлар" Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказишади. У ерда 4 назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган. 9 февралда Сербиянинг "Раднички", 13 февраль куни Украинанинг "Сталь", 16 февралда Россиянинг "Крилья Советов" ва 18 февраль санасида Россиянинг "Арсенал" клубларига қарши беллашувлар ўтказилади.
Дарвозабонлар - Александр Лобанов, Ботир Эргашев, Умид Ҳамроев.
Ҳимоячилар - Камолиддин Тожиев, Юрица Булят, Аднан Ораховац, Даврон Ҳошимов, Хушнуд Авилов, Георгий Аҳмедов, Ҳожиакбар Алижонов.
Ярим ҳимоячилар - Владимир Козак, Станислав Андреев, Жавоҳир Соҳибов, Акбар Исматуллаев, Шерзод Каримов, Азим Аҳмедов, Остон Ўрунов, Жамшид Юсупов, Жамшид Искандеров, Суҳроб Нуруллаев, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Жамшид Болтабоев, Достон Иброҳимов.
Ҳужумчилар - Игорь Сергеев, Жасур Ҳакимов, Иброҳим Ғанихонов.