Самарқандда "Динамо" билан кечган баҳсдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
Арвеладзе: - Терма жамоа ўйинидан кейин суръатга қайтиш осон эмас. Лекин йигитлар чиройли футбол намойиш қилишди. Ўзаро тушуниш мавсум охирида катта аҳамиятга эга. Биринчи тўп қўйиб юбордик ва бунга биринчи бўлимнинг ўзида муносиб жавоб қайтардик. Чиройли ҳужумлар ташкил қилиб, танаффусга қадар муҳим голларни урдик. Биз қаердан иштиёқ оляпмиз? Футболчилар ўзи ўйнаётган клуб, чемпионат ва ишқибозларни ҳурмат қилишлари лозим. Улар футбол сабабли пул топишади. Рақиб эса биринчи даврада катта ишонч билан ўйнаганди.