Суперлиганинг 22-турида "Шерлар" "Динамо"ни 4:1 ҳисобида доғда қолдиришди.
Ўйин тўлиғича жамоамиз устунлиги остида кечди. Дастлабки дақиқалардан ташаббусга эришган "Пахтакор" бўлим охирига қадар қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Сергеев ва Бикмаевнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Мезбонлар 28-дақиқада ҳисобни очишди. Жарима майдонида тўпни қабул қилиб олган Қосимов узоқ бурчакни аниқ нишонга олди - 1:0. Шундан сўнг босимни янада кучайтирган "Шерлар" танаффусга чиқиш олдидан ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Дастлаб Ғофуровнинг узатмасидан кейин Сергеев ҳисобни тенглаштирган бўлса, қўшиб берилган дақиқада Ҳамробековнинг ажойиб пасидан сўнг Собирхўжаев дарвозани ишғол қилди.
Иккинчи бўлимда кўплаб голли вазиятларни яратган "Пахтакор" уларнинг иккитасидан унумли фойдаланди. Ҳар икки ҳолатда Ғофуровнинг узатмаларидан захирадан майдонга туширилган Ҳамдамов яқин масофадан тўп киритди. Жамоамиз Самарқанддан 4:1 ҳисобидаги ютуқ билан қайтди ва мавсумдаги 20-ғалабасини нишонлади.
"ДИНАМО" - "ПАХТАКОР" - 1:4 (1:2)
19 октябрь. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 7600 томошабин.
Ҳакамлар: А.Рисқуллаев, Т.Галеев, А.Сидоров, Э.Турсунов.
Назоратчи: М.Исмоилов.
Комиссар: Л.Қўчқоров.
"Динамо": Эргашев, Лоқаев, Аламхонов, Ҳамроев (Шарофиддинов, 76), Шодмонов, Холмуродов, Қосимов, Тошпўлатов, Эминов (Насимов, 46), Абдураҳмонов (Норов, 68), Сафаров.
"Пахтакор": Қувватов, Салимов, Аъзамов, Кримец, Козак, Ҳамробеков (Абдуллаев, 85), Собирхўжаев (Сайфиев, 79), Ғофуров, Бикмаев, Иминов, Сергеев (Ҳамдамов, 71).
Голлар: Қосимов, 28 - 1:0. Сергеев, 45 - 1:1. Собирхўжаев, 45+2 - 1:2. Ҳамдамов, 75 - 1:3. Ҳамдамов, 82 - 1:4.
Огоҳлантиришлар: Аъзамов 41. Абдураҳмонов, 54.