Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2005" Баҳодир Иброҳимов хотира турнири ғолиби бўлди

Клуб янгиликлари

Тошкентда спорт устаси, "Пахтакор" жамоаси футболчиси Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишланган мусобақа якунига етди.

Учинчи ўрин учун беллашувда "Пахтакор-2006"дан 2:0 ҳисобида устун келган "Локомотив" тарбияланувчилари совриндор ўрин соҳибига айланишди. Финалда эса "Пахтакор" ва "Бунёдкор"нинг 2005 йилда таваллуд топган ёш ўйинчилари тўқнаш келишди. Ҳужумкор футбол намойиш қилган Фарҳод Нишонов шогирдлари рақиблар дарвозасига жавобсиз уч тўп киритиб, хотира турнири ғолиби бўлишди.

Мусобақа якунига етгач, турнир совриндорларига медалларни "Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Биродар Абдураимов топширди.
 
3-ўрин учун
"Локомотив" - "Пахтакор-2" - 2:0

Финал
"Пахтакор" - "Бунёдкор" - 3:0