Клуб янгиликлари

"Динамо" - "Пахтакор". Превью

Клуб янгиликлари

Суперлиганинг 22-турида "Пахтакор" Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлади.

Жамоамиз чемпионатда олтин медаллар масаласини ҳал қилишга улгурган бўлса, самарқандликлар айни пайтда юқори лигада қолиш учун кураш олиб боришмоқда. Ҳар бир баҳс "Динамо" учун жуда катта аҳамият касб этади.

Чемпионатлар тарихида жамоалар 47 учрашувда тўқнаш келишган. Унда "Пахтакор" 36 ғалаба, 5 дуранг ва 6 мағлубиятни қайд этган. Рақиб дарвозасига 94 тўп киритилиб, 23 гол ўтказиб юборилган. Самарқандда ўтган ўйинларда "Шерлар" 14 ғалаба, 5 дуранг ва 4 мағлубиятга эгалар.

Мезбонлардан Жасур Ўрунов ва Қадамбой Нурметов дисквалификация сабабли беллашувни ўтказиб юборишади. Жамоамизда бундай йўқотишлар мавжуд эмас. Терма жамоаларга чақирилган футболчилар 16 октябрдан клуб ихтиёрига қайтиб, машғулотларга қўшилишди.

"Динамо" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги 22-тур баҳси Самарқанддаги "Динамо" стадионида 19 октябрь, шанба куни соат 16:30да бошланади.

“ДИНАМО” – “ПАХТАКОР”
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Элёр Турсунов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.