Клуб янгиликлари

Баҳодир Иброҳимов хотира турнири: гуруҳ босқичи якунланди

Клуб янгиликлари

Спорт устаси, "Пахтакор" жамоаси футболчиси Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишланган мусобақада гуруҳ босқичи якунланди.

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги "Пахтакор-2005" жамоаси "Кимёгар"дан 5:1 ҳисобида устун келган бўлса, Сергей Токов қўл остидаги "Пахтакор-2006" "Янгиер"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўз гуруҳларида "Локомотив" ва "Бунёдкор" тарбияланувчилари ҳам пешқадамликни қўлга киритишди.

16 октябрь
"Кимёгар" - "Пахтакор" - 1:5
"Бунёдкор" - "Бўка" (техник ғалаба, "Бунёдкор")
"Наврўз" - "Локомотив" - 0:5
"Янгиер" - "Пахтакор-2" - 1:2

Эртага бўлиб ўтадиган учрашувлар тақвими билан танишинг.

1-4 ўринлар учун
9:30. "Пахтакор" - "Локомотив". ЎФА
10:30. "Бунёдкор" - "Пахтакор-2". ЎФА

5-8 ўринлар учун
10:00. "Қўқон сити" - АГМК
11:00. "Парвоз" - "Янгиер"

9-12 ўринлар учун
12:00. "Кимёгар" - "Наврўз". ЎФА
12:30. "Бўка" - 16-БЎСМ