26 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финали "Локомотив" стадионида бўлиб ўтиши ПФЛ томонидан маълум қилинди.
ЎФА ва ПФЛ кубок финалини юқорида савияда ташкил этиш мақсадида, шунингдек, ҳар икки жамоа мухлисларида финал ўйинини бевосита стадионидан томоша қилиш учун имконият кўпроқ бўлишини инобатга олиб, финал беллашувини “Локомотив” стадионида ўтказишга қарор қилди. Учрашув 17:00да старт олади.
"Пахтакор" ўз тарихида 15-бор Ўзбекистон Кубоги финалида АГМКга қарши майдонга тушади.