Клуб янгиликлари

Аламли мағлубият: "Локомотив" - "Пахтакор" 1:0

Клуб янгиликлари

Ўйин давомида рақибдан яққол устунликка эришган жамоамиз кичик ҳисобда имкониятни бой берди.

Биринчи бўлимда тўпни Пахтакор кўпроқ назорат қилишга интилди. Майдон эгалари асосан қарши ҳужумларга эътибор қаратишди. Илк кескин 7-дақиқада Жепаровнинг жарима зарбасидан тепган тўпидан сўнг юзага келди. Сервернинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. 9-дақиқада Сергеевнинг ўткир бурчакдан берган зарбасини Нестеров бартараф этди. 13-дақиқада ҳисоб очилди. Қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни Абдухолиқов боши билан дарвозага аниқ йўналтирди  1:0.

Шундан кейин устунлик шерлар тарафига ўтди. Ҳошимов ва Соҳибовнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўплари йўлига Нестеров тўғаноқ бўлди.

Иккинчи бўлимда устунлик тўлиғича Пахтакор тарафига ўтди. Кетма-кет уюштирилган ҳужумлар пайтида берилган зарбаларни Нестеров қийинчилик билан қайтарди. 69-дақиқада Каримовнинг жаримадан тепган тўпи тўсинга тегиб, майдон ташқарисига йўл олди. Бу ҳолатда мезбонлар посбони тўпни қайтара олмаганди. Учрашув якунигача устунлик тўлиқ ҳолда шерлар тарафида сақланиб қолди. Бироқ натижани ўзгартириш учун уларга омад етишмади. Шу тариқа ўйин савияси борасида "Локо"дан яққол устунлик қилган жамоамиз аламли мағлубиятга учради.

ЛОКОМОТИВ  ПАХТАКОР  1:0 (1:0)

12 май. Тошкент. Локомотив стадиони.

Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов.

Назоратчи: А.Арутюнов.

Локомотив: Нестеров, Зотеев, Тўхтахўжаев, Махарадзе, Мустафоев, Кападзе, Мирзаев (Файзиев, 78), Шоаҳмедов, Жепаров, Бикмаев (Усмонов, 90), Абдухолиқов (Алибоев, 65).

Пахтакор: Рибкин, Козак, Ораховац (Исматуллаев, 18), Тожиев, Ҳошимов, Аҳмедов (Бердиев, 58), Соҳибов, Болтабоев, Толипов (Каримов, 46), Машарипов, Сергеев.

Гол: Абдухолиқов, 13  1:0.

Огоҳлантиришлар: Машарипов, 35. Алибоев, 79. Каримов, 80. Соҳибов, 82. Шоаҳмедов, 85. Жепаров, 90+2.