"Жар" стадионида "Пахтакор"нинг асосий ва ёшлар таркиблари ўртасида назорат баҳси бўлиб ўтди.
Футболчиларда ўйин суръатини йўқотмаслик мақсадида ўтказилган беллашувнинг бўлимлари 35 дақиқадан давом этди. Биринчи бўлимда асосий жамоадан Марат Бикмаев дублга эришган бўлса, Драган Черан бир гол муаллифига айланди. Танаффусдан кейин ёшларимиздан Алишер Одилов жавоб тўпини киритди. Баҳсда 3:1 ҳисобида асосий таркиб аъзолари ғалаба қозонишди.
Асосий таркиб сафида ўйнаган футболчилар билан танишинг:
Исақов (Ҳамроев, 36), Салимов, Аъзамов, Ҳамробеков, Козак, Абдуллаев, Собирхўжаев, Ғофуров, Маҳмудҳожиев, Черан, Бикмаев.
Голлар: Бикмаев 3, 35, Черан 13 - Одилов 60.