"Пахтакор" тарбияланувчиси саналган Игорь Сергеев жамоамиз билан шартномасини бир йилга узайтирди.
Шу тариқа Игорь энди 2020 йил охиригача фаолиятини "Пахтакор" билан боғлади. Жорий мавсумда Сергеев жами 17 тўп киритишга эришди. У ҳозирга қадар чемпионатлар доирасида жамоамиз учун 151 учрашувда 80 тўп киритишга муваффақ бўлган. Жамоамиз учун урган жами голлари сони 98тани ташкил этмоқда.
Умид қиламизки, Игорь муваффақиятларимизнинг ўзининг муҳим голлари билан ҳисса қўшишда давом этади.