Жамоамиз чемпионлик билан бирга Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи йўлланмасини ҳал қилиб қўйди.
"Пахтакор" ҳозиргача 2002 йилда қайта ташкил этилган Чемпионлар Лигасида 15 марта қатнашган. Келаси йилдаги иштирок эса мусобақадаги 16-иштирокка айланади. Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоаси ҳам 2020 йил турнирда 16-марта қатнашади. Қатарнинг "Ал Садд" ва БААнинг "Ал Айн" клублари 15-бор иштирок этишади.