"Пахтакор"нинг ўн нафар ўйинчиси терма жамоалар сафига жалб этилди.
Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Егор Кримец, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Достон Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 10 ва 15 октябрь кунлари Яман ва Сингапурга қарши ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этишади.
Марко Симич эса Черногория терма жамоаси сафида 11 ва 14 октябрь кунлари Болгария ҳамда Косово термалари билан ўтказиладиган Европа чемпионати саралаш ўйинларида қатнашади.