Баҳсни тезкор ҳужумлар билан бошлаган 12-дақиқада ҳисобни очишди. Саримсоқов тўпни қанотда турган Одиловга етказиб берди. Одилов эса ҳужумни Ҳошимов билан давом эттирди. Улуғбек жарима майдонида бир рақибни алдаб ўтиб, тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўллади - 1:0. Биринчи бўлимнинг қолган вақти мобайнида жамоаларда қулай имкониятлар юзага келди, аммо улардан фойдаланиш ҳеч кимга насиб этмади. Розиевнинг жарима зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтди.
Иккинчи бўлимда тезкор қарши ҳужумларда Станислав Кудряшов шогирдларида бир неча вазиятлар бўлди. Улардан бири қўшиб берилган дақиқаларда самарали якунланди. Розиевнинг узатмасидан сўнг Мирзаев яқин масофадан иккинчи тўпни киритди. Учрашув "Пахтакор"нинг 2:0 ҳисобидаги ютуғи билан тугади.
"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 2:0 (1:0)
30 сентябрь. Қибрай. "Қибрай" стадиони.
Ҳакам: Д.Чориев.
"Пахтакор": Исақов, Саримсоқов (Мирзаев, 84), Холматов, Розиев, Рамазонов, Турсунов, Ҳошимов, Одилов (Абдусаломов, 73), Султонмуродов, И.Йўлдошев, Шамсиев.
"Сўғдиёна": Холмирзаев, Мелиев (Собиржонов, 80), Абдуллаев, Қўйбоқов, М.Йўлдошев, Орипов, Хайруллаев, Қодиров (Сафаров, 32), Абдумуродов (Яҳёев, 68), Обидов (Нурмуродов, 46), Жўрабеков.
Голлар: Ҳошимов, 12 - 1:0. Мирзаев, 90+1 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Орипов, 49. Султонмуродов, 74. Ҳошимов, 78. И.Йўлдошев, 78. Жўрабеков, 78. Қўйбоқов, 78. Шамсиев, 90+2.