Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Насаф". Ўзбекистон Кубоги ярим финали превьюси

Клуб янгиликлари

26 сентябрь куни "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги финалига йўлланма олиш учун "Насаф"га қарши майдонга тушади.

Жамоалар Ўзбекистон Кубогида жами 16 марта тўқнаш келишган. Уларнинг 6тасида "Шерлар" ғалаба қозонган бўлса, 5тадан баҳсда дуранг ва рақиб ғалабаси кузатилган. Жамоамиз 25 тўп киритган ҳолда дарвозасидан 18 гол олиб чиққан. Кубок плей-офф босқичларида 7 тўқнашувнинг 4тасида "Пахтакор", 3тасида "Насаф" навбатдаги босқичга йўл олган. Яна икки баҳс финал ўйинида кузатилиб, уларнинг иккаласида ҳам жамоамиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 2004 ва 2011 йиллари "Пахтакор" Ўзбекистон Кубогига қаршиликларни мағлуб этиш орқали эга чиққан.

"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги баҳс 26 сентябрь, пайшанба куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00да бошланади.