Грузиялик мутахассис жамоамизни 12-бор мамлакатимиз чемпионига айлантирди.
Шу пайтга қадар Ўзбекистон чемпионатида 7 нафар хорижлик мураббий ғолиб чиққанди. Вега да Сильва (Бразилия, "Пахтакор"), Леонид Остроушко (Қозоғистон, "Дўстлик"), Тачмурод Агамуродов (Туркманистон, "Пахтакор"), Зико (Бразилия, "Бунёдкор"), Луиш Фелипе Сколари (Бразилия, "Бунёдкор"), Мирко Еличич (Австралия, "Локомотив"), Андрей Фёдоров (Россия, "Локомотив") ҳозиргача чет эллик мутахассислар орасида чемпионга айланганди. Арвеладзе эса бу борада 8-мураббий бўлди. "Пахтакор"да Вега да Сильва ва Тачмурод Агамуродовдан кейин олтин медалга эга чиққан учинчи хорижлик мутахассис саналади.