Бугун ўзбек футболи фахрийларидан бири Наримон Жалолов таваллуд кунини нишонламоқда.
Наримон Жалолович юртимизнинг бир неча шаҳарларида стадионлар қурилишида фаол қатнашган, клубимизда бошлиқ сифатида фаолият юритган. Айни пайтда ЎФА Фахрийлар Кенгаши раиси лавозимида ҳамон меҳнат қилишда давом этмоқда.
"Пахтакор" футбол клуби Наримон Жалоловни туғилган куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, омад ва бахт тилаб қолади, футболимиз учун меҳнатларини муносиб қадрлайди.
Туғилган кун муборак, Наримон Жалолович!