Клуб янгиликлари

Футболчиларимиз нечанчи марта чемпионларга айланишди?

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футболчилари фаолиятлари давомида бир неча марта ўзи ўйнаган чемпионатлар юқори лигасида зафар қучишган.

Таркибдаги ўйинчилар орасида Марат Бикмаев энг кўп бор чемпионлик унвонига эга чиққан. У бунгача "Пахтакор" ва "Локомотив"да уч мартадан, Қозоғистоннинг "Актобе" клуби сафида бир марта олтин медалларни қўлга киритганди. Жамоамиз билан Марат 15 йилдан кейин яна Ўзбекистон чемпионига айланди.

Садриддин Абдуллаев 4-марта "Пахтакор" билан чемпион бўлди. Умумий ҳисобда унинг чемпионлиги 7тага етди. Егор Кримец, Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов ва Игорь Сергеев 4-бор мамлакатимиз чемпионларига айланди. Марко Симич эса бунгача икки бор Беларусь чемпионатида БАТЭ билан ғолибликка эришган.

Сардор Собирхўжаев, Ҳусниддин Ғофуров ва Драган Черан иккинчи бор чемпион бўлишди. Таркибдаги қолган футболчилар учун кечаги ғалаба дебют чемпионликка айланди.

8 - Марат Бикмаев
7 - Садриддин Абдуллаев
4 - Егор Кримец, Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев
3 - Марко Симич
2 - Сардор Собирхўжаев, Ҳусниддин Ғофуров, Драган Черан
1 - Санжар Қувватов, Элдор Суюнов, Шерзод Аъзамов, Акрам Комилов, Ҳожиакбар Алижонов, Бобур Асқаров, Алишер Салимов, Фарруҳ Сайфиев, Достонбек Ҳамдамов, Одил Ҳамробеков, Руслан Розиев, Жавоҳир Сидиқов, Шоҳрух Маҳмудҳожиев.