Клуб янгиликлари

"Навбаҳор" Наманганда доғда қолдирилди

Клуб янгиликлари

Достон Ҳамдамовнинг ягона голи "Навбаҳор"га қарши Суперлига 19-тур баҳсида жамоамизга ғалаба келтирди.

Ўйинда ташаббус "Шерлар" тарафида бўлди. Тўпни назорат қилиб, беллашув суръатини белгилаган "Пахтакор" кўплаб кескин ҳолатларни юзага келтирди. Мезбонлардан Соловьёвнинг икки зарбаси ёдда қоларли чиқди. Унинг дастлабки зарбасини Суюнов қайтариб юборди. 11-дақиқада Бикмаевнинг бирга-бир вазиятдан тепган тўпини мезбонлар посбони қайтариб қолди. 27-дақиқада мезбонлар футболчисининг хатосидан Ҳамдамов унумли фойдаланди. Тўпни эгаллаб олган Достон яқин масофадан дарвозани ишғол қилди - 0:1. Бўлим якунигача Ҳамробеков ва Машариповнинг уринишлари ноаниқ чиқди.

Иккинчи бўлимда Машарипов, Сайфиев, Алижонов, Бикмаев, Черан ва Ҳамдамовнинг уринишлари охирги узатма ёки зарбанинг ноаниқ чиққани сабабли самарали якунига етмай қолди. Баҳс якунида мезбонлардан Соловьёвнинг яна бир зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегди. Кичик ҳисобда зафар қучган "Пахтакор" 12-чемпионлик сари катта қадам ташлади. Мавсум якунига 7 тур қолганда энг яқин таъқибчи билан фарқ 17 очкони ташкил қилмоқда.

"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:1)
15 сентябрь. Наманган. "Марказий" стадион.
Ҳакамлар: И.Танташев, Ҳ.Шодмонов, Ш.Раҳматов, А.Раҳимов.
Назоратчи: А.Ҳотамов. 
Комиссар: Ж.Раҳматуллаев.
"Навбаҳор": Юсупов, Ғофуров, Меҳмонов, Голбан, Шайманов, Жўрабоев, Алижонов (Аҳмедов, 80), Ибрагимов (Исмоилов, 46), Турғунбоев, Соловьёв, Касьян (Ҳакимов, 76).
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Кримец, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Ғофуров, 84), Ҳамдамов (Асқаров, 90+2), Черан, Машарипов, Бикмаев (Козак, 77).
Гол: Ҳамдамов, 27 - 0:1.
Огоҳлантиришлар: Алижонов, 28. Соловьёв, 29. Жўрабоев, 32. Ғофуров, 37. Собирхўжаев, 44. Исмоилов, 81. Ғофуров, 90+4. Суюнов, 90+5.