Клуб янгиликлари

Ёшларимиз Наманганда мағлубиятга учрашди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлар жамоаси U-21 биринчилиги 19-турида имкониятни бой берди.

"Навбаҳор"га қарши учрашувда Станислав Кудряшов саккиз нафар футболчи ёшлар терма жамоаси йиғинига жалб этилгани сабабли уларнинг хизматидан фойдалана олмади. Ўша ўйинчилар ўрнига эса академиянинг иқтидорли тарбияланувчилари майдонга туширилди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлим бошида мезбонлар ҳисобни очишди. Икромовнинг зарбаси голга айланди. Шундан кейин ташаббусга эришган жамоамиз бир қатор қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Чикризов ва Холматовнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Кичик ҳисобда енгилган ёшларимиз турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб туришибди.

"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР" - 1:0 (0:0)
Ҳакам: Акмал Раҳимов.
"Навбаҳор": Маматхонов, Жўрабоев, Икромов (Абдураимов, 74), Жўраев (Абдувоҳидов, 82), Аҳадов (Собиров, 51), Тожиддинов (Оқназаров, 58), Ҳамидов, Мирзамаҳмудов, Баҳромов (Абдумуталов, 80), Сиддиқжонов, Султонов (Шарипов, 71).
"Пахтакор": Ҳамроев, Салимов, Иминов, Саримсоқов (Чикризов, 77), Маҳмудҳожиев, Азимов (Собиров, 46), Мухторов (Жўраев, 52), Рамазонов, Султонмуродов, Мамасидиқов (Одилов, 66), Эргашев (Холматов, 46).
Гол: Икромов, 53 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Мирзамаҳмудов, 12. Мухторов, 50. Маматхонов, 90. Султонмуродов, 90+4.