Суперлиганинг 19-тур учрашувида "Пахтакор" Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлади.
Чемпионатлар доирасида фақат ушбу жамоалар барча мавсумларда иштирок этиб келишади ва ҳозирга қадар 57 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "Шерлар" тарафида. 35 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 9 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 13 марта имкониятни бой берган. "Навбаҳор" дарвозасига 97 гол урилиб, 45 тўп ўтказиб юборилган.
Намангандаги учрашувларнинг 11тасида жамоамиз ғалаба қозониб, 3 дуранг ва 12 мағлубиятни қайд этган. Наманганда кечган охирги басда 3:3 ҳисобида дуранг натижа қайд этилган.
Ўзаро ўйинлар тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 7:0 ҳисоби жамоаларнинг Тошкентда 2009 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" "Навбаҳор"ни ўта йирик ҳисобда таслим қилган.
Ушбу ўйин олдидан "Шерлар" рақибни 25 очкога ортда қолдиришмоқда. Жамоамиз 50 очко тўплаган ҳолда наманганликлардан икки баравар кўпроқ очко йиққан.
Беллашувни мезбонлардан Обид Жўрабоев дисквалификация сабабли ўтказиб юборади.
"Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 15 сентябрь, якшанба куни Намангандаги "Марказий" стадионда соат 18:30да старт олади.
“НАВБАҲОР” – “ПАХТАКОР”
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Арслон Ҳотамов.
Комиссар: Бахтиёр Маметов.