Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Ред Булл Зальцбург" 0:0

Клуб янгиликлари

БААда йиғин ўтказаётган жамоамиз учинчи назорат ўйинини Австрия чемпионига қарши ўтказди.

Австриянинг охирги йиллардаги гегемони "Зальцбург" клубига қарши учрашувда мураббийлар таркибдаги бор футболчиларни синовдан ўтказишди. Жамоалар бир қатор вазиятларни юзага келтирган бўлишига қарамай, беллашувда ҳисоб очилмади. Шу тариқа "Пахтакор" БААдаги йиғин доирасида сўнгги назорат баҳсида дурангга имзо чекди. Жамоамиз 30 январь куни Тошкентга қайтади ва 5 февраль куни Анталияга йўл олади.

"Пахтакор" - "Ред Булл Зальцбург" - 0:0
27 январь. Дубай.
"Пахтакор": Лобанов (Эргашев, 82), Андреев (Иброҳимов, 75), Тожиев (Ораховац, 46), Булят (Г.Аҳмедов, 68), Алижонов (Авилов, 64), А.Аҳмедов (Козак, 64), Ўрунов (Исматуллаев, 46), Соҳибов (Каримов, 66), Машарипов (Нуруллаев, 70), Искандеров (Толипов, 68; Давлатжонов, 81), Сергеев (Ҳакимов, 66).