Клуб янгиликлари

Кун тарихи - 7 сентябрь

Клуб янгиликлари
1963 йил Тошкентда "Қайрат" билан беллашув 1:1 ҳисобида тугаган. Жамоамиздан тўп Геннадий Красницкий ҳисобига ёзилган. 1969 йил сафардаги баҳсда эса Мелқумовнинг ягона голи "Шерлар"га ғалаба олиб келган. Ушбу сана айнан "Қайрат" билан кечган икки кескин дерби сабаби алоҳида ўрин тутади.

1963 йил
"Пахтакор" - "Қайрат" - 1:1 (1:0). Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 55000 томошабин.
Голлар: Красницкий 32 - Степанов 62-пен.

1969 йил
"Қайрат" - "Пахтакор" - 0:1 (0:1). Олма-Ота. Марказий стадион. 17000 томошабин.
Гол: Мелқумов 25.

1975 йил
"Зенит" - "Пахтакор" - 1:0 (0:0). Ленинград. Киров номли стадион. 20000 томошабин.
Гол: Хромченков 70.

1993 йил
"Шифокор" - "Пахтакор" - 2:2 (2:2). Гулистон. 3000 томошабин.
Голлар: Мустафин 34, Мочинов 44 - Қосимов 36-пен, Ҳасанов 39.

1994 йил
"Пахтакор" - "Нурафшон" - 3:2. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 1000 томошабин.
Голлар: Галиев, Д.Назаров, Ходиев - Бунтов, Тиллаев-пен.

2014 йил
"Олмалиқ" - "Пахтакор" - 0:3 (0:2). Олмалиқ. "Олмалиқ" стадиони. 5320 томошабин.
Голлар: Сергеев 40, Козак 45, Пардаев 85.

Бу санада жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган икки ҳимоячи таваллуд топган. Сергей Доценко 1960-йилларнинг иккинчи ярмида асосий ҳимоячилардан бирига айланган. Андрей Микляев эса уч бор "Пахтакор"га қайтиб келган ва чемпионатларда 200га яқин учрашувда майдонга тушган. У ҳам жамоамиз тарихида муҳим ўрин тутган ҳимоячилардан бири ҳисобланади.

Шу санада туғилганлар:
Сергей Доценко – 07.09.1947 (ҳимоячи, "Пахтакор"да 121 ўйинда 5 гол, 1966-70, 1976).
Андрей Микляев – 07.09.1967 (ҳимоячи, "Пахтакор"да 183 ўйинда 5 гол, 1984-86, 1988-90, 1995-97).