Клуб янгиликлари

"Пахтакор" фахрийлари "Қайрат"нинг 65 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этишади

Клуб янгиликлари

"Қайрат" футбол клубининг 65 йиллигига бағишланган тадбирга "Пахтакор" жамоаси фахрийлари таклиф этилди.

"Қайрат" клубининг 65 йиллигига бағишланган учрашувда 7 сентябрь, шанба куни Олма-Отадаги "Марказий" стадионда "Қайрат" ва "Пахтакор" жамоалари фахрийлари майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади. Ҳар икки жамоанинг Собиқ Иттифоқ чемпионатларидаги ўзаро тўқнашувлари кескин курашлар остида кечган. Клублар ўртасидаги дўстона ва илиқ муносабат сабабли "Қайрат" футбол клуби ўз таваллуд кунига "Пахтакор"ни таклиф қилди.

"Пахтакор" жамоаси шарафини қуйидаги фахрий футболчилар ҳимоя қилишади:
Нўъмон Нурматов, Фарҳод Магометов, Мурод Алиев, Алексей Рошин, Маҳмуд Собиров, Андрей Микляев, Рустам Дўрмонов, Сергей Лебедев, Илҳом Шарипов, Сергей Ковшов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Равшан Ражабов, Нўъмон Ҳасанов, Фурқат Эсонбоев, Геннадий Денисов, Санжар Мақсудов.