Кеча 62 ёшида собиқ ҳакам, кейинчалик 16 йил давомида олий лигада ҳакамларга назоратчилик қилган Артём Арутюнов ҳаётдан кўз юмди.
Миллий футболни ривожлантириш йўлида унинг отаси Сергей Арутюнов ҳам кўп ишларни амалга оширган. У "Пахтакор"нинг машҳур футболчилари Тўлаган Исоқов, Геннадий Красницкий, Сергей Доценко каби ўйинчиларни тарбиялаган.
"Пахтакор" футбол клуби Артём Арутюновнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик изҳор қилади. У ёдимизда қувноқ инсон ва яхши мутахассис сифатида бир умрга қолади.