Клуб янгиликлари

"Краснодар"га имконият бой берилди

Клуб янгиликлари

Назорат учрашувида жамоамиз "Краснодар"дан 0:2 ҳисобида енгилди.

Биринчи бўлимда майдонда тенг кураш борди. Сергеевнинг зарбасидан сўнг тўп устундан қайтган бўлса, Смоловнинг уринишини Лобанов бартараф этди. Танаффусдан кейин жамоалар таркибида рўй берган ўзгаришлар рақиб фойдасига ишлади. Бўлим бошларида Окриашвили ва Жигулёв икки тўп киритиб, "Краснодар"нинг муваффақиятини таъминлашди.
27 январь куни "Пахтакор" навбатдаги назорат беллашувини Австриянинг "Ред Булл Зальцбург" жамоасига қарши ўтказади.

"Пахтакор" - "Краснодар" - 0:2 (0:0)
25 январь. Абу Даби. 
"Пахтакор": Лобанов, Андреев (Авилов), Тожиев, Булят, Ҳошимов (Алижонов), А.Аҳмедов (Ўрунов), Соҳибов (Исматуллаев), Машарипов (Давлатжонов; Нуруллаев), Искандеров (Толипов), Каримов (Козак; Маҳмудҳожиев), Сергеев (Ҳакимов).
Голлар: Окриашвили 50, Жигулёв 55.