Клуб янгиликлари

Чераннинг хет-триги ва йирик ғалаба

Клуб янгиликлари
Учрашувда тўлиқ ташаббусга эга бўлган жамоамиз дастлабки дақиқалардан кетма-кет хавфли вазиятлар содир этишга тушди. Сергеев ва Машариповнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Уюштирилган ҳужумлар 41-дақиқада самарасини берди. Бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаргач, Черан ўнг оёғида аниқ зарба йўллади - 1:0. 44-дақиқада эса Собирхўжаев чап оёғида кучли зарба билан дарвозанинг узоқ бурчагини ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда "Шерлар"нинг устунлиги янада ортди. Гарчи, 57-дақиқада ҳисобни меҳмонлар Маматказиннинг боши билан берган аниқ зарбаси эвазига қисқартиришган бўлса-да, кейинги дақиқанинг ўзида жамоамизни учинчи голни урди. Ажойиб ҳужумдан сўнг Машариповнинг узатмасидан Сергеев унумли фойдаланди. Кейин эса Черан хет-трик қайд этди. Пенальти ва боши билан йўллаган аниқ зарбалари билан Драган натижани 5:1 кўринишига келтирди. "Пахтакор" чемпионатдаги 8-йирик ғалабасини нишонлаб, яқин таъқибчисидан 15 очкога ўзиб кетди.

"ПАХТАКОР" - "АНДИЖОН" - 5:1 (2:0)
27 август. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 6354 томошабин.
Ҳакамлар: Ф.Норсафаров, С.Улфатов, Б.Шавкатов, Н.Қосимов.
Назоратчи: Н.Лутфуллин.
Комиссар: З.Акрамхонов.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов (Салимов, 72), Аъзамов, Симич, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов (Ғофуров, 65), Черан, Машарипов, Сергеев (Бикмаев, 69).
"Андижон": Мирний, Ҳасанов (Қиличев, 61), Убайдуллаев, Олимов (Бекмуродов, 46), Азимов, Маматказин, Баҳодиров, Алексич (Мираҳмадов, 55), Исоқов, Авилов, Акбаров.
Голлар: Черан, 41 - 1:0. Собирхўжаев, 44 - 2:0. Маматказин, 57 - 2:1. Сергеев, 58 - 3:1. Черан, 64-пен - 4:1. Черан, 68 - 5:1.
Огоҳлантиришлар: Черан, 28. Олимов, 29. Баҳодиров, 73. Азимов, 90+1.