Дастлабки дақиқаларда олдинга ташланган жамоамиз 10-дақиқада ҳисобни очди. Аброр Саримсоқов жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб, дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди. Шундан сўнг бўлим охиригача ҳар икки жамоада қулай имкониятлар юзага келди, аммо улардан фойдаланиш ҳеч кимга насиб этмади.
Иккинчи бўлимда ҳужумкорлик янада ошди. Ҳар икки дарвоза олдида бир неча хавфли вазиятлар содир этилди. Азиз Исақов 2-3 марта дарвозамиз дахлсизигини сақлаб қолди. 72-дақиқада меҳмонлардан Усмоналиев қўполлиги учун майдондан четлатилди. Баҳсга якуний нуқта 88-дақиқада Ҳумоюнмирзо Иминов томонидан қўйилди. Достон Турсуновга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтини Иминов аниқ амалга оширди - 2:0.
34 очко тўплаган Станислав Кудряшов шогирдлари турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб туришибди.
"ПАХТАКОР" - "АНДИЖОН" - 2:0 (1:0)
26 август. Қибрай. "Қибрай" стадиони.
Ҳакам: Наим Қосимов.
"Пахтакор": Исақов, Розиев (Холматов, 66), Иминов, Саримсоқов, Рамазонов (Ҳамиджонов, 90), Турсунов, Ҳошимов (Мирзаев, 90+2), Одилов (Мамасидиқов, 64), Султонмуродов, Мирсаидов, Шамсиев.
"Андижон": Ортиқов, Соҳибжонов (Иброҳимов, 46), Усмоналиев, Абдуманнопов, Қўчқоров (Мирзаев, 64), Тоиров, Бурхонов, Ҳомидов (Абдураҳимов, 58), Шарифов, Абдуқаҳҳоров, Азизов.
Голлар: Саримсоқов, 10 - 1:0. Иминов, 88-пен - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Абдуқаҳҳоров, 8. Мирсаидов, 21. Турсунов, 59. Бурхонов, 74.
Четлатиш: Усмоналиев, 72.