Клуб янгиликлари

Футзалчиларимиз 7-турни якунлашди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" футзал жамоаси 7-тур баҳсларини ғалаба билан ниҳоясига етказди.

Биринчи учрашувда "Нефтчи"га қарши майдонга тушган Равшан Ражабов шогирдлари дастлаб тўп ўтказиб юборган бўлсалар-да, кейин рақиб дарвозасига 12 гол уришга муваффақ бўлишди.

"ПАХТАКОР" - "НЕФТЧИ" - 12:1
Голлар: Алишеров 8, Файзуллаев 9, Абдумавлонов 13, 32, Садиров 14, 14, Самегов 20, 25, Ражабов 20, Абдувалиев 23, Чориев 27, Ф.Фахриддинов 29 - Фахриддинов 7.

Иккинчи ўйинда эса кучли жамоалардан бири саналган "Максам-Чирчиқ" 7:5 ҳисобида мағлуб этилди. Биринчи бўлим 3:3 ҳисобида якунланди. Иккинчи бўлимда футзалчиларимиз ғалабани ўз томонларига оғдиришди.

"ПАХТАКОР" - "МАКСАМ-ЧИРЧИҚ" - 7:5
Голлар: Ирсалиев 13, Ражабов 14, 16, Абдумавлонов 26, Абдувалиев 28, 30, Садиров 40 - Аъзамов 2, Аноров 5, 25, Аҳмедов 15, Мирюсупов 40.

Турнинг охирги учрашувида футзалчиларимиз "Насаф" билан тўқнаш келиб, 10:4 ҳисобида зафар қучишди.

"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 10:4
Голлар: Шавкатов 4, 5, 6, Абдувалиев 7, 39, Садиров 20, Фахриддинов 38, Ражабов 39, Ирсалиев 22, 35 - Полвонов 16, 23, Жўраев 32, Ҳайдаров 34.