Аёллар ўртасидаги Суперлигада 2-босқич 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
"Пахтакор" аёллар жамоаси ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилиб, кичик ҳисобда имкониятни бой берди. 62-дақиқада бекободликлардан Шоира Қултўраева киритган тўп ўйин тақдирини ҳал қилди. Учинчи турни аёлларимиз 23 август куни "Бунёдкор"га қарши ўтказишади.
"ПАХТАКОР"– "МЕТАЛЛУРГ" - 0:1 (0:0)
20 август. Қибрай. "Қибрай" стадиони. 56 томошабин.
Ҳакамлар: Эдита Миробидова, Александра Кончикова, Кристина Борисова, Санжар Назаров.
Гол: Шоира Қултўраева, 62.