"Пахтакор" хориждаги биринчи йиғинини фаол давом эттиряпти.
Мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш устида иш олиб бормоқда. Машғулотлар асосан икки маҳалдан ўтказиляпти. Миллий терма жамоа йиғини сабабли 8 футболчи 24 январь куни машғулотларга қайтади. 25 январь куни "Краснодар" ва 27 январь куни "Жилина" билан назорат учрашувлари ўтказиш мўлжалланган. Охирги рақиб номига ҳозирча ойдинлик киритилмаган. Жамоа Тошкентга 30 январь куни қайтиб келади.