Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Сурхон". Ўзбекистон Кубоги превьюси

Клуб янгиликлари

22 август куни Ўзбекистон Кубоги чорак финалида "Пахтакор" "Сурхон"ни қабул қилади.

Кубокни энг кўп қўлга киритган жамоа ҳисобланган "Пахтакор" ушбу мусобақада 12-соврини учун юришни чорак финалда давом эттиради. "Сурхон" билан жамоамиз 2003 йил кубок баҳсларида тўқнаш келган. Ўшанда Термизда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган "Шерлар" Тошкентда ушбу рақибни 7:1 ҳисобида тор-мор этишганди. Ўша мавсумда "Пахтакор" кубокка эга чиққан.

Аввалги босқичда жамоамиз "Яшнобод"дан 5:0 ҳисобида устун келди. Термизликлар эса ўз майдонида "Локомотив"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Тошкентда "Сурхон"га қарши охирги ўйин 2004 йил чемпионат доирасида бўлиб ўтган. Ўшанда "Пахтакор" 8:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 15 йилдан кейин жамоалар яна пойтахтда тўқнаш келишади.

"Пахтакор" ва "Сурхон" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги чорак финал ўйини "Пахтакор" стадионида 22 август, пайшанба куни соат 19:00да бошланади.

"ПАХТАКОР" - "СУРХОН"
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Ҳусан Музаффаров.
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.