"Пахтакор" бош мураббийи Олмалиқдаги беллашувдан сўнг баҳс ҳақида фикрларини билдирди.
- Ўйинлар оралиғи қисқа бўлгани сабабли тикланиш омон эмас. Тез гол урганимиз яхши бўлди, улар ҳимояда жуда зич ўйнашаётганди. Иккинчи голдан кейин эса бўш ҳудудларни топиш осонроқ кечди. Умуман олганда, баҳсни назорат қилдик. Бизни терма жамоалар ўйинига қадар яна муҳим учрашувлар кутиб турибди. Навбатдаги беллашувларда ҳам ғалаба қозонишга интиламиз. Суръатни йўқотмай, хотиржамликка берилмаймиз. Рақибга кейинги ўйинларда омад тилайман.