U-21 биринчилигида ёшларимиз сафарда мағлубиятга учрашди.
Охирги турларда ёшлар терма жамоасига кўплаб футболчилар чақирилгани сабабли Станислав Кудряшов таркибга академия тарбияланувчиларидан бир неча нафарини жалб қилди. Жўраев, Саримсоқов, Азимов, Собиров каби ўсмирлар ёшлар жамоасида майдонга тушишни бошлашди. АГМКга қарши учрашувда тўпни назорат қилиш ва кескин ҳолатларни юзага келтиришда фаол ҳаракат қилган "Пахтакор" охирги узатма ва зарбаларнинг ноаниқ бўлиши натижасида мағлубиятга учради. Иккинчи бўлимда ҳисоб қисқартирилгач, кўплаб голли имкониятлар юзага келтирилди, бироқ улардан фойдаланиш насиб қилмади. Мезбонлар эса қулай вазиятларнинг учтасидан гол уриб, ўйинни фойдаларига ҳал қилишди.
АГМК - "ПАХТАКОР" - 3:1 (2:0)
16 август. Олмалиқ. "Металлург" стадиони.
Ҳакам: Рустам Чориев.
АГМК: Абдулов (Зиёвиддинов, 46), Пиримов (Абдунабиев, 60), Алақулов, Жалолов, Бегимов, Ш.Умаров (Шерғозиев, 90+1), Абдулҳамидов, Муҳаммаджонов, Иноятов (Абдуғаниев, 82), Тошпўлатов, Саидазимов.
"Пахтакор": Ҳамроев, Жўраев (Мирсаидов, 46), Иминов, Азимов (Йўлдошев, 46; Абдусаломов, 88), Мухторов (Рамазонов, 74), Турсунов, Ҳошимов, Мирзаев (Собиров, 58), Султонмуродов, Саримсоқов, Эргашев (Шамсиев, 58).
Голлар: Саидазимов, 23 - 1:0. Абдулҳамидов, 39 - 2:0. Саримсоқов, 58 - 2:1. Абдулҳамидов, 87 - 3:1.
Огоҳлантириш: Абдулҳамидов, 80.