Суперлига 17-турида "Шерлар" Олмалиқда АГМК меҳмони бўлишади.
Жамоалар ҳозирга қадар чемпионатлар доирасида заро 23 баҳсда майдонга тушишган. Уларнинг 17тасида ғалабага эришган "Пахтакор" 2 марта дуранг ўйнаган ҳамда 4 тўқнашувда рақиблар қўли баланд келган. АГМК дарвозаси 37 марта ишғол этилиб, 14 тўп ўтказиб юборилган. Кўриниб турибдики, ўзаро беллашувларда мутлоқ устунлик жамоамиз тарафида.
Олмалиқда кечган 11 баҳснинг 8тасида "Пахтакор" зафар қучган. Биринчи даврада Тошкентда "Шерлар" 4:1 ҳисобида муваффақиятга эришишган. Жамоалар сафида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ.
АГМК ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 17 август, шанба куни соат 19:15да АГМК стадионида бошланади.
АГМК – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Александр Сидоров, Ҳасан Набиев, Рустам Чориев.
Назоратчи: Андрей Тамбовцев.
Комиссар: Аббос Аҳроров.