"Пахтакор" бош мураббийи "Шўртан" билан Лига Кубоги баҳсидан сўнг ўйин ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Йигитларга яхши ўйин ва ғалаба учун миннатдорчилик билдираман. Иккинчи бўлимда жуда яхши ҳаракат қилдик, кўплаб ҳужумлар ташкил этдик. Ўзимизга зарур голларни уриб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритдик. Майдонда барча бор кучини беришга интилди. Асосий таркибда камроқ ўйнаётган футболчилар ҳам ўзларидан илиқ таассурот қолдиришди. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳар бир мусобақада ғолиб чиқиш учун уринамиз.