"Шўртан"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган "Пахтакор" Лига Кубоги ярим финалида ўйнайдиган бўлди.
Чорак финалда "Шўртан" билан майдонга тушган "Шерлар" биринчи бўлимда катта устунликдан наф чиқара олишмади. Ғофуров ва Козакнинг хавфли зарбаларига салгина аниқлик етишмади. Қувватов эса бир вазиятда Каримовнинг аниқ уринишидан кейин тўпни қайтарди.
Иккинчи бўлим бошидан фаолликни оширган жамоамиз тез орада ўйин тақдирини ҳал қилди. 50-дақиқада Машариповнинг жаримадан узатган тўпини Аъзамов боши билан дарвозага киритди. 65-дақиқада Жалолнинг яна бир узатмаси голга айланди. Бу сафар Ҳамдамов тўпни қабул қилиб олиб, жарима майдони ташқарисидан дарвозага йўллади. Баҳсдаги охирги гол ҳам Достон ҳисобига ёзилди. Сайфиевнинг оширган тўпини Ҳамдамов дарвозага йўллаб, жамоамизнинг 3:0 ҳисобидаги ютуғини таъминлади.
Лига Кубоги ярим финалига "Пахтакор"дан ташқари "Қўқон-1912", "Динамо" ва АГМК жамоалари ҳам йўлланма олишди.
"ПАХТАКОР" - "ШЎРТАН" - 3:0 (0:0)
14 август. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 1219 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Лутфутллин, Ш.Аъзамов, Ш.Раҳматов, Э.Турсунов.
Назоратчи: В.Цейтлин.
Комиссар: Ж.Раҳматуллаев.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Симич, Аъзамов, Сайфиев, Собирхўжаев (Асқаров, 71), Козак (Иминов, 78), Ҳамдамов, Ғофуров, Машарипов (Черан, 71), Маҳмудҳожиев.
"Шўртан": Раҳимов, Эргашев, Ўктамов, Холмуродов, Каримов, Раҳматуллаев, Убайдуллаев, Муродов (Равшанов, 73), Шодмонов (Мамадалиев, 68), Темиров (Холтўраев, 46), Агалиев.
Голлар: Аъзамов, 50 - 1:0. Ҳамдамов, 65 - 2:0. Ҳамдамов, 90+3 - 3:0.
Огоҳлантиришлар: Каримов, 15. Убайдуллаев, 19. Симич, 60.