"Шерлар" 14 август куни Лига Кубоги чорак финал ўйинида Ғузорнинг "Шўртан" жамоасини қабул қилишади.
Ушбу мусобақа илк марта ўтказилаётгани сабабли жамоалар ҳозирча турнирда тўқнаш келишмаган. Ғузорликлар Про-лига "А"да иштирок этишмоқда. 14 учрашувда 27 очко тўплаган "Шўртан" 2-поғонани эгаллаб турибди ва Суперлигага йўлланма олишга даъвогарлик қилмоқда.
Беллашувни жамоалардан дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ. "Пахтакор" ва "Шўртан" учрашуви 14 август, чоршанба куни соат 19:15да "Пахтакор" стадионида бошланади.
Ўйинни Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради.
"ПАХТАКОР" - "ШЎРТАН"
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Шоҳруҳ Аъзамов, Шавкат Раҳматов.
Назоратчи: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.