"Пахтакор" бош мураббийи "Бухоро" билан Тошкентдаги беллашувдан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.
- Йигитларга ажойиб ўйин ва ғалаба учун раҳмат айтаман. Улар жуда яхши ҳаракат қилишди, кўплаб вазиятлар яратишди. Баҳсни тўлиқ назорат қилдик. Эртанги бўлиб ўтадиган тадбирлардан олдин ҳаммаси яхши бўлишини хоҳлагандим. 11 август куни 1979 йилги жамоани чин юракдан, меҳр билан ёдга оламиз.
Олдинда бизни ҳали кўплаб ўйинлар кутмоқда. 10 учрашув ва 30 очко ўйналади. Шу сабабли хотиржамликка берилмаймиз. Йирик ғалабалар ишончни орттиради, аммо бу бўшаштирмайди. Ўзимиз иштирок этаётган барча мусобақаларда ғолиблик учун курашишни истаймиз. "Локомотив" билан орадаги фарқ бунчалик ошиб кетишини кутмагандим. Уларда яхши таркиб бор, аммо баъзида футболда ишларинг ўхшамайди.