Клуб янгиликлари

Яна йирик ғалаба, яна 5:0 ва Черандан супергол!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" Суперлига 16-турида "Бухоро"ни 5:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Ўйинда яққол устунлик қилган "Шерлар" рақибни осонлик билан таслим этишди. Голларга ҳужумда фаол ҳаракат қиладиган футболчилар - Сергеев, Бикмаев ва Черан муаллифлик қилишди. Эътиборли томони шундаки, уч ўйинчи ҳозирча Суперлига баҳсларида биргаликда 35 тўп муаллифи бўлиб улгуришди. Черан ҳисобида 18, Сергеевда 9 ва Бикмаевда 8 гол мавжуд.

Ҳисобни Сергеев Чераннинг пасидан сўнг очди. 12-дақиқада Бикмаев жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга оширди. 23-дақиқада эса Черан чиройли ҳужумни якунига етказди. Тўпни унга Сайфиев етказиб берганди. Иккинчи бўлимда ҳам олдинга боришдан чарчамаган жамоамиз яна икки гол урди. Бикмаев яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Черан эса мавсумдаги энг чиройли голлардан бирига муаллифлик қилди. Жарима майдони ташқарисидан Драган тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлашга эришди.

Ушбу ғалабадан кейин "Пахтакор" яқин таъқибчисини 13 очкога ортда қолдирмоқда.

"ПАХТАКОР" - "БУХОРО" - 5:0 (3:0)
10 август. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 6781 томошабин.
Ҳакамлар: Ж.Мухторов, С.Улфатов, Б.Шавкатов, Р.Абдувоҳидов.
Назоратчи: С.Эрматов.
Комиссар: Р.Илясов.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Кримец, Сайфиев, Собирхўжаев, Козак (Асқаров, 80), Бикмаев (Ҳамдамов, 68), Черан (Ғофуров, 74), Машарипов, Сергеев.
"Бухоро": Давронов, Омонов, Сулаймонов (Исиани, 70), Шодмонов, Исмоилов, Липартиа, Шамсиддинов (Саъдиллоев, 70), Умиров (Қуттибоев, 23), Капор, Фатхуллоев, Кулеша.
Голлар: Сергеев, 6 - 1:0. Бикмаев, 12 - 2:0. Черан, 23 - 3:0. Бикмаев, 64 - 4:0. Черан, 67 - 5:0.
Огоҳлантиришлар: Умиров, 12. Исмоилов, 41. Қуттибоев, 45. Козак, 59. Шамсиддинов, 69.